Deprecated: Function curl_close() is deprecated since 8.5, as it has no effect since PHP 8.0 in /home/u483256323/domains/poorvam.com/public_html/subdomains/pore/includes/api.php on line 184
Abstract
<jats:p>Мазкур мақолада Урганч шаҳри инфратузилмасини экотехнологиялар асосида модернизациялашнинг замонавий йўналишлари, амалий механизмлари ва кутилаётган натижалари таҳлил қилинади. Шаҳар муҳитининг экологик ҳолати, ресурс тежамкорлиги ва аҳоли учун қулай турмуш шароитларини таъминлаш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбалари, ақлли сенсор тизимлари, экологик транспорт, чиқиндиларни қайта ишлаш технологиялари ва “яшил маҳалла” концепцияларидан фойдаланишнинг устувор жиҳатлари ёритилган. Тадқиқот натижалари Урганч шаҳрида энергетика самарадорлигини ошириш, сув-таъминоти ва транспорт тизимларини оптималлаштириш, атмосферага зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш ҳамда шаҳар инфратузилмасини барқарор ривожланиш тамойиллари асосида янгилаш учун амалий таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган. Экотехнологияларни жорий этиш орқали “Smart–Eco Урганч” модели шакллантирилиши, шаҳарнинг инновацион ва экологик имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.</jats:p>