Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Мазкур тадқиқот ишида Ўзбекистонда альтернатив молия экотизимини, хусусан, ислом молияси, краудфандинг ва "яшил" молиялаштириш воситаларини жорий этишнинг зарурати, мавжуд муаммолари ва истиқболлари тадқиқ этилган. Мамлакат молия бозорида муқобил молиялаштиришга бўлган юқори ички талабни қондиришга тўсқинлик қилаётган асосий ҳуқуқий ва инфратузилмавий тўсиқлар — икки томонлама солиққа тортиш хавфи, банкларга савдо фаолиятининг тақиқлангани, омонатларни кафолатлашнинг муқобил тизими ҳамда марказлашган назорат кенгашининг йўқлиги чуқур таҳлил қилинган. Ушбу бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида Малайзия, Буюк Британия ва Яқин Шарқ давлатларининг илғор тажрибаси ўрганилган. Тадқиқот натижасида миллий қонунчиликда "солиқ бетарафлиги"ни таъминлаш, Марказий банк ҳузурида Мувофиқлик кенгашини тузиш, тижорат банкларида махсус "дарчалар" очишга рухсат бериш ва давлат "Яшил Сукук" облигацияларини синов тариқасида чиқариш бўйича илмий асосланган амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.</jats:p>

Show More

Keywords

ва молия муқобил ҳамда Мазкур

Related Articles

PORE

About

Connect