Abstract
<jats:p>Суяк тўқимасининг регенерацияси тишнинг функционаллигини, хусусан, бутун тиш қаторини тўлиқ тиклашнинг асосий шартидир. Шу боис стоматологияда биоинженерия тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, модификацияланган биологик фаол шишани ишлаб чиқиш замонавий технологияларда етакчи ўринни эгаллайди. Биофаол шиша юқори биомослашувчанлиги туфайли организм тўқималари билан кимёвий боғланиш ҳосил қилиш ҳамда суяк ва тиш тўқималарининг регенерациясини кучайтириш хусусиятига эга бўлган ноёб биоматериаллар синфига киради. Биошишанинг гидроксиапатит қатлами ҳосил қилиш қобилияти ва антибактериал фаоллиги ушбу материалларни стоматологиянинг кенг соҳаларида қўллаш учун истиқболли қилади. Мақолада биофаол шишанинг таъсир механизмлари, уни тайёрлаш усуллари, хоссаларини модификациялаш хусусиятлари ҳамда замонавий стоматологияда қўлланилишининг турли клиник йўналишлари кўриб чиқилган.</jats:p>