Abstract
<jats:p>Кириш: Бугунги кунга келиб, тери меланомаси таборо ривожланиб, сўнгги йилларда ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг ўлими ва ногиронлигининг асосий сабабларидан бири бўлиб, жамиятнинг меҳнатга лаёқатли қисмини сезиларли даражада йўқотишига олиб келмоқда. Мақсад: Республика миқёсида тери меланомаси билан аҳолининг касалланиш даражасини ўрганиш. Материал ва услублар: Ўзбекистон Республикасида 2015-2022 йиллар давомида тери меланомаси билан касалланиб рўйхатдан ўтган ва стационар даволанган беморлар ташкил этди. Натижа: Тери меланомаси билан касалланиш кўрсаткичи барча йилларда 100 минг аҳолига 0,4 ни ташкил этиб, ўлим кўрсаткичи эса 0,2 ни ташкил этган. 65 ёшгача бўлган беморларнинг 52% ни аёлар ва 48% ни эса эркаклар ташкил этди. Аксинча, 65 ёшдан катта беморларнинг 34% ни аёллар ташкил этса, 66% ги эса эркаклар ташкил этди. 2022 йилда 2015 йилга нисбатан тери меланомаси билан кечки босқичларда аниқланиш 10%га камайган.Беш йиллик яшовчанлик кўрсаткичи эса 2015 йилдан (38,3%) 2022 йилга (34,5%) қадар камайган. Хулоса: Республикада тери меланомаси билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичи стабил холатда. Беморлар аксарияти 45 ёшган ошган беморлар ташкил этиб, 65 ёшдан катталарда эркаклар кўпроқ касалланган. 2022 йилга келиб кечки босқичларда аниқланишни камайишига қарамай, беш йиллик яшовчанлик кўрсаткичи пастлаган.</jats:p>