Deprecated: Function curl_close() is deprecated since 8.5, as it has no effect since PHP 8.0 in /home/u483256323/domains/poorvam.com/public_html/subdomains/pore/includes/api.php on line 184
Abstract
<jats:p>Мақолада ClimateCharts.net рақамли платформаси маълумотлари асосида Зарафшон дарёси ҳавзасининг оқим ҳосил бўладиган баланд тоғли қисмида иқлимий омилларнинг дарё оқими шаклланишига таъсири баҳоланган. Ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинларининг ҳудудий ҳамда вертикал тақсимланиши таҳлил қилиниб, уларнинг дарё оқими шаклланишига таъсири аниқланган. Рақамли иқлим маълумотлари асосида иқлимий омилларнинг дарё оқими шаклланишидаги роли комплекс баҳоланган. Тадқиқот натижалари ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинларининг баландлик бўйича ўзгариши дарё оқимининг шаклланиш хусусиятларига сезиларли таъсир кўрсатишини тасдиқлайди. Олинган натижалар тоғ дарёлари гидрологиясига оид тадқиқотларда, дарё оқимини прогнозлашда ҳамда иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини баҳолашда илмий-амалий аҳамиятга эга</jats:p>