Deprecated: Function curl_close() is deprecated since 8.5, as it has no effect since PHP 8.0 in /home/u483256323/domains/poorvam.com/public_html/subdomains/pore/includes/api.php on line 184
Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Мақолада 2025-2026 йиллар қиш мавсумида Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосидаги муаллақ қаттиқ заррачаларнинг (PM2,5 ва PM10) ҳудудий ва вақт бўйича тақсимот қонуниятлари тадқиқ этилган. Шаҳар ҳудудида жойлашган 8 та Horiba ҳаво сифатини автоматик мониторинг станциялари маълумотлари IDW интерполяция усули ёрдамида PM2,5 ва PM10 тақсимот хариталари, “иссиқлик харита”лари (heatmap), сутка ичида муддатлар бўйича тақсимот, boxplot ва сутка давомидаги улушли тақсимот диаграммалари ҳамда ўзгарувчанлик графиклари кўринишида таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари шаҳарнинг ғарбий ҳамда шимоли-ғарбий туманларида муаллақ заррачалар концентрациясининг барқарор юқори, шарқий қисмида эса нисбатан паст бўлганини кўрсатди. Хусусан, 2025 йил декабрда PM10 нинг суткалик ўртача концентрацияси 300 мкг/м³ дан ошган ҳоллар қайд этилиб, бу ЖССТ нинг 24 соатлик тавсиявий меъёридан (45 мкг/м³) 6 мартадан ортиқ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган рухсат этилган максимал суткалик концентрациядан (300 мкг/м³) ошиб кетганини кўрсатади.Суткалик тақсимот таҳлили кечки-тунги 18:00-06:00 даврда концентрация кундузги даврга нисбатан 1,3-1,7 баравар юқори бўлишини кўрсатди. Қиш мавсуми давомида PM10 дан кичик бўлган заррачаларнинг массавий улушида PM2,5 ўртача 60-75% ни ташкил этиши антропоген ёниш маҳсулотларининг устунлигидан далолат беради. Атмосфера ҳавосининг сифати сезиларли яхшиланиши фақат 2026 йил февралда кузатилиб, PM2,5 ва PM10 концентрациялари миллий рухсат этилган меъёр (РЭМ) доирасига тушган. Олинган натижалар қиш мавсумида Тошкент шаҳрида ҳаво сифати билан боғлиқ экологик хавф-хатарни баҳолаш, шунингдек, экологик сиёсат ва аҳолини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда амалий аҳамият касб этади</jats:p>

Show More

Keywords

ва pm10 тақсимот pm25 этилган

Related Articles


Deprecated: Function curl_close() is deprecated since 8.5, as it has no effect since PHP 8.0 in /home/u483256323/domains/poorvam.com/public_html/subdomains/pore/includes/api.php on line 76
PORE

About

Connect