Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Муаллифларнинг таъкидлашича,    яқин ва узоқ хорижий мамлакатларда артериал гипотониянинг замонавий ҳолати фаол ўрганилмоқда. Лекин касалликнинг келиб чиқиши, кечиши ва профилактикасининг сақланиб келинаётган эпидемиологик механизмларини ўрганиш мавзуси, турли аҳоли гуруҳлари минтақавий хусусиятларини ҳисобга олиб, эътибордан четда қолган ёки “замонавий илмий руҳда” ўрганилмаган. Муаллифларнинг хулосасига кўра, водий шароитида, хатар омилларига боғлиқ артериал гипотензиянинг келиб чиқиш хавфини баҳолаш ва прогнозлаш моделини ишлаб чиқилди. Моделдан фойдаланиб, “артериал гипотензиянинг “ўта юқори”, “юқори”, “паст” ва “ўта паст хавфини” келтириб чиқарувчи 16 та хатар омили тасдиқланди, ажратилди ва амалий фаолиятда қўллашга тавсия қилинди. Бундан ташқари, тадқиқот натижаларини инобатга олиб, артериал гипотензияни водий шароитида эрта баҳолаш ва скрининг ташхисоти ҳамда профилактикасининг оптималлаштирилган инновацион алгоритми ишлаб чиқилди.</jats:p>

Show More

Keywords

ва артериал Муаллифларнинг замонавий келиб

Related Articles

PORE

About

Connect